Мутахассислар Альцгеймер касаллигининг олдини олиш йўлини топди

Каролина университети олимлари бир қатор тадқиқотлар ўтказди. Улар Альцгеймер касаллигининг ривожланишини дастлабки босқичда тўхтатиш йўлини топиш мақсадида шу касаллик билан боғлиқ турли омилларни ўрганиб чиқди. Мутахассислар оқсил ва фаол иммунитет ҳужайралари мияга қандай ҳужум қилиши ва қандай қилиб ақли заифликни юзага келтиришини кузатиб борди, деб хабар беради Deccan Chronicle нашри.

Ҳужайралар ўсишини текшириш давомида бета-амилоид оқсили иммунитет қаршилигини юзага келтириши маълум бўлди. Бу эса нейронларнинг зарарланишига сабаб бўлади. Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, ақли заифликни бартараф қилиши мумкин бўлган препарат яратилди. У ақли заифлик риқожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган оқсиллар фаолиятини тўхтатади. Бу восита ҳозир АҚШнинг қатор шифохоналарида синовдан ўтказиляпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Спиртли ичимликлар саратон хавфини оширади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: