Қизил ловия ва лавлагили салат

Барчага маълумкий ловия шифобахшлиги, турли калорияларга бойлиги билан гўштга тенглаштирилади. У инсонни тўқ сақлайди, ўсмалар чиқишининг олдини олади, танадаги заҳарли моддаларни ҳайдайди. Лавлаги эса умумий қувват тикловчи, меъда-ичак тизими фаолиятига ижобий таъсир этувчи, ҳамда моддалар алмашинувини яхшилаб, камқувват кишилар саломатлигини тикловчи сабзавот ҳисобланади. С дармондориси мис, фосфор каби моддаларга ҳам бой. Шу сабаб улардан тайёрланган салат инсон организмини витаминлар билан бойитиш билан бирга унга куч-қувват бағишлайди. Уни қуйдагича тайёрлашингиз мумкин.

Зарур масаллиқлар: 1 пиёла қайнтилган қизил ловия, 2 дона қайнатилган ўртача катталикдаги қизил лавлаги, 1 дона ўртача катталикдаги пиёз керак бўлади.

Тайёрланиши: Идишга қайнатилган қизил ловия, қирғичдан чиқарилган лавлаги ва қовурилган пиёз озгина салат ёғи қўшиб аралаштирилади. Сўнгра табга кўра туз қўшиб дастурхонга тортишингиз мумкин.

Чарос Хушвақтова тайёрлади.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: