Бақлажонли пирог
Керакли масаллиқлар: 1 дона бақлажон, 1 дона хамир қатламаси, 80 грамм сариёғ, 150 грамм шакар, 1/8 чой қошиқ туз, 2/1 чой қошиқ гармдори.
Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа
Тайёрланиши:
- Хамир қатламасини пишириш учун мос шаклда ёйилади ва совуткичга қўйилади.
- Бақлажоннинг пўсти тозаланади.
- Бақлажонни қайроқча шаклида бўлакларга ажратилади.
- Сариёғ товага солиниб, устидан шакар, туз ва гармдори солинади.
- Бақлажон бўлакларини товага бир қават қилиб жойлаштирилади.
- Бақлажонни 20 дақиқа ўртача оловда карамел ҳолатига келгунча пиширилади.
- Товани 220 градус иссиқликда, 20 дақиқага духовкага қўйилади.
- Бақлажон устига хамир ёпилиб, яна 25 дақиқа 200 С° иссиқликда тилларанг тусга киргунча пиширилади.
- Пирог духовкадан олиниб, 5–10 дақиқа совутилади ва дастурхонга тортилади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.