Президент мажлис ўтказди: таълим ва ислоҳот

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари, филиаллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмухамедов, Халқ таълими вазири У.Иноятов ва уларнинг ўринбосарларини қабул қилди ва ҳисоботларини тинглади.

Мажлисда Президентнинг давлат маслаҳатчиси А.Юнусходжаев, Бош вазир ўринбосари Ж.Кучкаров ва Ҳисоб палатаси раиси М.Икромов қатнашди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг расмий сайти хабар қилади.

Мазкур йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида берилган топшириқлар ижросининг бориши кўриб чиқилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мутасадди вазирлик ва идора раҳбарларига 25 августига қадар барча таълим муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш ҳамда Инвестиция дастурига киритилган таълим объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш, кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Яна ўқинг:  ОИВ ва ОИТС: ОАВ нигоҳида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: