Шоколад ичаклардаги яллиғланишни йўқотади

Олдинги тадқиқотлар шоколад уйқуни яхшилаши ва мияга ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлаган эди. Вашингтон тиббиёт университети олимлари ўтказган янги тадқиқот эса, триптофан аминокислотасига бой маҳсулотлар, хусусан шоколад ичаклар фаолияти учун ҳам фойдали эканини кўрсатди, деб ёзади The Hindustan Times нашри.

Мутахассислар микроблардан тозаланган муҳитда ўсган сичқонларда тажриба ўтказди. Кемирувчиларнинг организмига фойдали Lactobacillus reuteri бактериялари киритилди. Шундан сўнг сичқонларда иммунитет ҳужайралари пайдо бўлди. Бундан ташқари, тадқиқотчилар синовдаги жониворлар рационидаги триптофан миқдорини икки марта оширганда, иммунитет ҳужайралари тахминан 50 фоизга кўпайди.

Олимларнинг сўзларига қараганда, бу ҳужайралар ичаклардаги яллиғланиш даражасини назорат қилади. Уларнинг миқдори кўп бўлса, яллиғланиш хавфи пасаяди. Мутахассислар одамлардаги механизм ҳам худди шунақа эканлигини таъкидламоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қориндаги санчиққа эътиборли бўлинг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: