Саратоннинг қайталаниш хавфини олдиндан аниқлашнинг янги усули

Лион университети шифохонаси тадқиқотчилари сийдик пуфаги саратонининг қайталаниш хавфини аниқлаш имконини берувчи янги усул ўйлаб топишди: сийдикдаги оқсил миқдорини ўлчашнинг ўзи етарли. Бу усул касалликнинг қайталаниш эҳтимолини баҳолаш учун ўтказилаётган жорий кундаги цитологик текширувлардан кўра оддий ва аниқроқ, деб хабар беради UPI.com.

Тадқиқотда сийдик пуфаги саратонига йўлиққан 348 киши қатнашди. Тадқиқотчилар уларнинг сийдигидаги TERT оқсили даражасини ўлчаб кўришди. Янги текширув орқали касаллик қайталаниши хавфини беморларнинг 80 фоиздан ортиғида айтиб бериш мумкин. Цитологик тестларда эса бу кўрсатгич 34 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, янги усул саратонни сийдик пуфаги деворларига тарқалмасидан ва симптомлар пайдо бўлишидан олдин аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, у касалликни сийдик чиқариш йўли инфекциясидан фарқлашда ҳам ёрдам беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Жароҳатланган қулоқ пардаси қайта тикланмайдими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: