Овқатнинг ёқимли ҳиди вазн ортишига таъсир кўрсатади

Маълумки, овқатга бўлган муносабат унинг ҳиди билан ҳам боғлиқ. Хусусан, овқатнинг ёқимли ҳиди иштаҳани қўзғайди. Бу эса меъёридан ортиқ овқатланишга сабаб бўлади. Агар овқатнинг ҳиди унчалик ёқимли бўлмаса, уни ейиш истаги ҳам камроқ бўлади. Калифорния университети ходимлари овқат миқдоридан қатъи назар ҳид овқат ҳазм қилишга ва калориянинг парчаланиш тезлигига таъсир кўрсатишини аниқлади.

Сичқонларда ўтказилган тажриба юқоридаги фикрларни исботлади. Жониворлар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳдагиларнинг ҳид сезиш нейронлари йўқ қилинди. Сичқонларга уч ҳафта давомида ёғли овқатлар берилди. Натижада, биринчи гуруҳда вазн 10 фоиз ортган бўлса, иккинчи гуруҳда бу кўрсаткич икки баробар юқори бўлди. Лекин, ҳид сезмайдиган сичқонларда стресс гормонлари даражаси кўтарилди.

Олимлар ҳид билиш тизими ва моддалар алмашинувини бошқарадиган мия ҳудуди ўртасида узвий боғлиқлик бор, деган хулосага келди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Таржимон “қулоқчин”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: