Саратон, диабет ва юрак касалликларига қарши янги восита

Хитой қишлоқ хўжалик университети ходимлари саратон, диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтирувчи бинафшаранг гуруч навини яратишди. Гуручга ўсимлик пигментлари ранг беради.

Ўсимлик пигментлари ҳужайраларга зарар етказувчи оксидланиш жараёнига тўсқинлик қилади. Олимлар гуруч тўқималари захирасига пигмент ишлаб чиқаришда муҳим бўлган 8 та генни қойлаштириш ва фаоллаштириш усулини топдилар. Шу пайтгача бу ишни ҳеч ким уддалай олмаганди. Хитойлик мутахассислар бундай муваффақиятга янги TransGene Stacking II технологияси орқали эришди.

Илгари олимлар гуруч калориясини камайтириш усулини ўйлаб топганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. Бунинг учун гуручни кокос ёғи билан қовуриб, 12 соат совутгичга солиб қўйиш керак. Шундан кейингина унинг калорияси 60 фоизга камайиб, фойдаланишга тайёр бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  БИРИНЧИ ТИРИК МИКРОЧИП ЯРАТИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: