Узум данагининг экстракти тишларни кариесдан ҳимоя қилади

Узум данаги экстрактининг таркибидаги олигомер проантоцанидин моддаси қаттиқ тиш тўқималарини мустаҳкамлаб, кариеснинг олдини олади. Бундан ташқари у пломбанинг узоқ вақт хизмат қилишига ёрдам беради.

Қаттиқ тиш тўқималари асосан коллаген оқсилидан ташкил топган. Қоришма қаттиқ тиш тўқималарига маҳкамланиши керак, лекин улар бирикадиган ҳудуд заиф жой ҳисобланади. Шунинг учун пломбаларнинг тез ажраб кетиш ҳолати кўп учрайди. Олимлар қаттиқ тиш тўқималарининг зарарланган коллагени олигомер проантоцанидин моддаси ёрдамида тикланиш хусусиятига эга эканини аниқлади.

Олигомер проантоцанидини тишни кориесдан ҳимоя қилади ва пломбанинг тиш юзаси билан яхши бирикишини таъминлайди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, у кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида мавжуд. Лекин айнан узум данаги экстракти бу модданинг кони ҳисобланади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЛАБ, ҚЎЛ, ОЁҚ ТЕРИСИ ҚУРУҚЛАШСА... Уларни бартараф этишнинг йўллари кўп

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: