“Жозибадор” чилимнинг зарарли хусусиятлари

Чилим чекишнинг зарари ҳақида шифокорлар қанчалик бонг урмасин сўнгги йилларда айрим ёшлар орасида ушбу иллат оммалашиб бормоқда. Баъзи ота-оналарнинг бу ҳолатга панжа орасидан қараётгани, фарзанди келажагига эътиборсизлиги эса янада ачинарлидир.

Чилим тамакига нисбатан безарар, унда турли бактерияларни ўзида сақлайдиган қоғоз йўқ, деган сўзлар қуруқ сафсата, холос. Тамаки ва чилимнинг таъми борасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Унинг тутуни бироз майин, таркибига эса турли хушбўй мусаллас, суюқликлар, турли ёғлар, шунингдек, кучли таъсирга эга шарбатлар қўшилади. 45 дақиқа чилим чекиш оқибатида бир қути сигарет таркибидан ҳам кўп миқдорда ис гази одам организмига тушади. Махсус чилим учун мўлжалланган 50 гр. қутили тамакида 0,05 фоизли никотин мавжуд. Демак, 50 граммли қутида 25 мг. никотин бор экан. Бир марталик чилимда 6,25 мг. никотин мавжуд. Эслатиб ўтамиз биргина сигаретда атиги 0,8 мг. никотин бор. Кўриниб турибдики, чилимдаги никотин сиғими 7,5 маротаба кўпроқ.

Унга муккасидан кетган чекувчиларнинг ўпкаси тамаки чекувчиларникидан кўра кўпроқ саратон хасталигига чалинади. Чилим чекишга муккасидан кетган инсонларнинг организмида катонин моддасининг ошиши жисмдаги ҳимоя тизимининг сусайишига олиб келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра чилим чекувчилар қони таркибида карбоксигемоглобин, никотин, котинин, маргимуш, хром, қўрғошин миқдори юқори бўлади.

“Жозибадор” чилимга тобе кашандалар орасида юрак қон-томир хасталиги, онкологик касалликлар, ўпка ва бошқа аъзоларнинг фаолияти издан чиқади.

Наркологларнинг таъкидлашича чилим чекувчиларда ҳам никотинга ўрганиб қолиш эҳтимоли юқори. Бундай одамлар тезда депрессия (тушкунлик)ка тушиши кузатилади. Бундан бир неча йил аввал Берлиндаги махсус федерал институтда олимлар кузатув олиб боришди. Унга кўра чилим чекувчилар организмига фильтрсиз энг кучли тамаки чекувчилардан кўра кўп миқдорда зарарли моддалар кирар экан. Унга солинган сув хавфли моддаларни ушлаб қолмайди. У фақатгина тутунни совутади ва куч билан тортилган буғ эса ўпканинг энг қуйи соҳасига қадар етиб боришни таъминлайди. Немис олимларининг тадқиқотларига кўра ёнаётган кўмир ҳарорати 450 Сни ташкил этади. Чилим чекувчилар эса 500-600 см³ тутунни ичига ютади. Натижада ўпка қайишқоқлик хусусиятини йўқотади ва ўзидаги токсин (заҳар)лардан халос бўлиш функциясини бажаролмай қолади.

“Жозибадор” чилимга тобе кашандалар чекишда бир найчадан фойдаланади. Натижада бир неча кашанда турли хасталик масалан, заҳм (сифилис), герпес, сил, замбуруғли хасталиклар ҳамда А гепатитни юқтириб олиши мумкин.

Ҳомиладорлик чоғида айрим аёллар учун чилим тинчлантирувчи восита бўлиб туюлади. Оналар ўз фарзандини чилим орқали ис гази, оғир металл тузлари, қатрон (смола), заҳарли кимёвий воситалар билан заҳарлайди. Ҳомила ҳеч қандай ҳимоясиз зарарли воситаларни қабул қилади. Зеро, эмбрионнинг плацентаси, яъни йўлдоши фильтр вазифасини ўтамайди. Ҳомила аста-секинлик билан тамакига ўрганиб қолади. Унда кислород етишмаслиги кузатилади. Мия фаолиятига шикаст етади. Ўпка фаолияти издан чиқади. Чилим тутунидан заҳарланиб туғилган чақалоқнинг илк кунларида овқатланиш тизимида муаммолар юзага келиши, диатез (чилла яра), аллергия хасталиги келиб чиқиши мумкин. Ҳомиладор аёлнинг кашандалиги сабабли гўдак ҳали она қорнидаёқ пассив чекувчига айланади. Чекувчи боланинг қон айланиш тизими ҳам қаттиқ зарарланади. Унинг қон томирлари нозиклашиб қолади.

Яна ўқинг:  Бармоқларни қисирлатиш зарарлими?

Ирина ЛИВЕРКО,

тиббиёт фанлари доктори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: