Қўл-оёқ увушcа, бунга бефарқ бўлманг!

Бир томонга қараб кўпроқ ёнбошлаб ётсангиз, ё ўтирсангиз, қўл ва оёғингизда кучли “жимирлаш” сезилса ва бу ҳолат ўз таъсирини йўқотмагунча ҳаракатланолмай қолсангиз, бу – сизда юрак-қон томири касаллиги ривожланаётганидан дарак бериши мумкин.

Қуйида сизга олий тоифали шифокор, невропатолог Неъмат УМАРОВнинг “Оила даврасида” газетасига берган интервьюси асосида тайёрланган материални ҳавола қиламиз.

Танадаги кичик бир ўзгариш ҳам бирор касалликдан дарак бериши мумкин. Кундалик ҳаётда қўл ва оёқларнинг увишиши асосан, уларга бутун оғирлигимизни ташлаб ўтиришимиз ёки ёнбошлаб ётишимиздан келиб чиқади. Бунда қўл ёки оёқлардаги асаб томирлари эзилган бўлади. Натижада “нишондаги жой”да қон айланиш анча суст­лашади ва “жимирлаш” — увишиш кузатилади.

Бу – қоннинг қуюқлигидан дарак

Қўл-оёқларнинг увишиши совуқдан, оғир юк кўтаришдан, бош мияда, шунингдек, танада қоннинг яхши айланмаслигидан, чекиш, меъёридан ортиқ алькоголь истеъмол қилиш туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда ҳам қўл-оёқлар увишади. Мунтазам равишда увишиш қон қуюқлигидан дарак беради.

Қўл-оёқларнинг тез-тез увишиб туриши эса асосан, 40-50 ёшдаги одамларда кузатилади. Бу ёшдагилар танасидаги холестерин миқдорини ҳар замонда текшириб туришлари керак. Чунки қон томирлари деворида холестерин моддасининг кўпайиб кетиши оқибатида қон юриши анча қийинлашади. Шундан ке­йин тез-тез ўнг қўл, ўнг оёқ ёки чап қўл, чап оёқ увишиши кузатилади. Агар бунинг ўз вақтида олди олинмаса, ишимик инсульт ёки инфаркт хас­таликлари келиб чиқади.

Бадантарбия ёрдам беради!

Ёшларда бу ҳолат асосан танада қон яхши айланмаслиги сабабли юзага келади. Турли жисмоний машқлар (даволовчи бадантарбия) ёрдамида бу муаммони ҳал қилиш мумкин.

Агар бу ҳолат узоқ муддат давом этаётган бўлса, зудлик билан шифокор-невропатологга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  БОЛА САЛОМАТЛИГИГА ЭЪТИБОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: