Тунги босинқирашдан қандай қутулиш мумкин?

Уйқудаги фалажлик, ойпарастлик ва тунги босинқираш — олимлар ҳалигача тушунтириб бера олмаган жуда таажжуб ҳолатлардир. Уларни айнан нима келтириб чиқариши ва улар нима учун кузатилишини билмаймиз. Улар одамни қўрқитади ва ўзини ожиз ҳис қилдиради, бу жуда ёқимсиз ҳолатдир.

Уйқудаги фалажлик асосан катталарда кузатилса, тунги босинқираш уч ёшдан саккиз ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Одам ҳатто тушида айнан нимани кўрганини ва тинчи нимадан бузилганини эслай олмаса-да, қўрқувни ҳис қилади.

Босинқираш белгилари: қичқириқлар, безовта ҳаракатлар, саросималик.

Одамни қамраб оладиган даҳшат ваҳшиёнадир. Ёввойи қўрқув кўпинча “катта ёпилган кўзлар” эффекти билан бирга кечади: одам қаергадир қараб, ниманидир кўраётгандек бўлади, аслида эса у ҳали уйқуда бўлади.

Тунги босинқирашни келтириб чиқарадиган омиллар

Олимлар ёмон туш кўришга сабаб бўладиган баъзи сабабларни тавсифлаб берди, булар:

чарчоқ;

бегона жойдаги уйқу;

иситма;

стресс;

тўла сийдик пуфаги.

Тез ухлаб қолишга ва уйқунинг тинч кечишига нима ёрдам беради?

Қуйидаги услублар тунги босинқирашдан халос бўлиш учун кафолат бермаса-да, бундай ҳолатларни камайтиришга ёрдам бериши аниқ.

Зангори ёруғликни камайтиринг

Спектрнинг кўк қисмидаги ёруғлик уйқу учун зарур бўлган мелатонин организмда гормонини камайтиради. Бундай ёруғлик компьютер, планшет ёки смартфон экранидан чиқади. Гаджетлардан уйқуга кетишдан икки соат аввалроқ фойдаланиб олинг. Ёки спектрнинг кўк қисмини блоклайдиган махсус дастурларни ўрнатинг.

Иссиқ ванна қабул қилинг

Иссиқ ваннада тана ҳароратини оширсангиз, сўнг ухлашга ётиб, уни кескин тарзда пасайтирсангиз, организм ухлаш вақти келганини тушунади. Бу тезроқ уйқуга кетиш учун оддий усулдир.

Эснанг

Сизнинг хатти-ҳаракатингиз бевосита ҳисларингизга ҳам таъсир кўрсатади. Кўп табассум қилсангиз, кайфиятингиз ҳам кўтарилади, эснасангиз — уйқунгиз келганини ҳис қиласиз. Бир неча марта эснаб, ўз танангизни “алданг”, шунда кўзларингиз юмила бошлайди.

Аксига иш тутинг

Уйқунгиз келмаяптими? Жуда яхши, майли, шундай бўлсин. Нима бўлса ҳам, кўзларингизни юмманг. Бор кучингизни ишга солиб, тетиклашинг. Бу сизни чарчатади, натижада тезда уйқунгиз келиб қолади. Аммо шуни ёдда тутингки, телевизор кўриш, китоб ўқиш ёки ҳаяжонли нарса ҳақида ўйлаш мумкин эмас.

Ўзингизда одат шакллантиринг

Ўзингизни муайян шароитда ухлашга ўргатинг. Масалан, сокин мусиқа ёки тунги чироқнинг майин нурлари остида. Миянгиз ушбу муҳитни уйқу учун сигнал сифатида қабул қилади, шунда тезроқ уйқуга кетасиз ва қаттиқ ухлайсиз.

Яна ўқинг:  Жажжиларга шодлик улашиб

Босинқираётган одамга қандай ёрдам бериш мумкин?

одамни уйғотишга уринманг. Уйғонганидан сўнг у алаҳсираши ва сизни танимаслиги мумкин. Бу ваҳима ва стрессни кучайтиради холос.

уйғонганидан сўнг чалғитинг. Акс ҳолда, қайтадан ухлаб қолгач, яна даҳшатли туш кўриш ҳолатига чўкади. Яқин кишингизни ҳожатга чиқиб келишга ёки шунчаки юз-қўлини ювишга кўндиринг.

Тунги босинқирашдан бутунлай қутулиш мумкинми?

Агар даҳшатли тушларни ёш бола кўраётган бўлса, бу вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин. Улғайгани сари, ёмон туш кўриш одати йўқолади.

Катта одамлар эса тушида нима рўй берганини яхши эслаб қолади. Тунги босинқираш улар учун болаликдаги жароҳатлар, стресс, руҳий ёки жисмоний зўриқишлар оқибати бўлиши мумкин.

Тунги босинқираш олдини оладиган мўъжизавий дори йўқ. Уни келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этинг ва умр йўлдошингизни сизга ёрдам беришга ўргатинг.

Манба: sof.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: