Оромгоҳга жалб қилинмаган болалар нима билан машғул бўлади?

Мана, ёзги таътил кунлари ҳам бошланди. Ўқувчилар дам олиш ойларини аллақачон режалаштириб қўйишган. Аксарият болажонлар соғломлаштириш оромгоҳлари бағрида дам оладилар. Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтаса ҳам, у ерда ўтказиладиган ва олиб бориладиган ҳар бир иш бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилиши керак. Бунинг учун эса оромгоҳда фаолият кўрсатаётган барча тарбиячи ва етакчилар ёз давомида ўз маҳоратларини тўла намоён этиб, бола шахсига яқиндан ёндошишлари, ундаги инсонийлик ва ижобий хислатларни шакллантиришга туртки бўладиган қизиқарли ишлар мажмуасини ташкил этишлари лозим.

Жорий йилда ҳам жами 1 минг 150 та (214 та стационар, 936 та кундузги оромгоҳлар) оромгоҳ ташкил этилиб, уларга ёз мавсуми давомида қарийб 300 мингдан ортиқ болаларни қамраб олиш кўзда тутилган. Умумтаълим мактабларида 4,5 миллиондан ортиқ ўқувчи таҳсил олишини инобатга оладиган бўлсак, оромгоҳга жалб қилинмаган болалар нима билан машғул бўлади деган савол туғилади.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра ўтган йилга нисбатан 7 минг 100 нафарга кўп бола қамраб олинмоқда.

Айни патда Халқ таълими вазирлиги ташабуси билан оромгоҳларга қамраб олинмаган болаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун “Ёз-2017” концепцияси ишлаб чиқилди. Ушбу концепциянинг асосий мақсади ўқувчиларни бўш вақтларини фойдали меҳнатга йўналтиришдир.

Мазкур концепцияга кўра республикадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмайдиган ҳамда кундузги оромгоҳлар ташкил этилмаган таълим муассасаларида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади. Яъни,

– Мактабларда “соғломлаштириш майдончалари”;

– “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар;

– Ахборот-ресурс марказларида китобхонлик машғулотлари ўтказилади.

Мазкур Концепцияга мувофиқ таълим муассасаларида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари жорий йилнинг15 июнидан 15 августигача ҳафтанинг душанба-жума кунлари давомида ўқувчилар ёшига мувофиқ ташкил этилади.

yozkonsepsiya

Муассасаларида белгиланган вақтларда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари, мусиқа тўгараги каби турли тадбирлар ташкил этилади.

Бу даврда таълим муассасаларидаги тўгараклар, спорт майдонлари, кутубхона ва маънавият хоналарининг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу масканларда ўқувчиларнинг таътил кунларини мароқли ўтказишига барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Яна ўқинг:  ТАЛАБАЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

Бугун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида “Ёз-2017” концепцияси асосида бу йилги мавсумга старт берилди.

Тадбирда марказ тарбияланувчиларининг ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилиб, унда ота-оналар ўз фарзанди ясаган буюмлар билан танишдилар.

Наврўз НОРБОБОЕВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: