БМТ Бош котиби: Орол денгизига саёҳат мени ларзага солди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Орол денгизининг қуриб қолган қисмини вертолётда томоша қилгач, уни инсоният томонидан содир этилган барбодлик рамзи деб атади ва дунё етакчиларини бу каби фожиани содир этмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, бутунжаҳон ташкилоти раҳбари 8дан 13 июн санасига қадар Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйлаб турнени амалга оширмоқда.

“Қачонлардир ёпиқ денгизлар орасида катталик жиҳатдан тўртинчи ўринда турган, бугунги кунга келиб эса деярли қуриб битган Орол денгизига саёҳат мени қаттиқ ларзага солди. Эҳтимол, бу давримизнинг энг йирик экологик фожиасидир”, – дейилган БМТ Бош котибининг Мўйноққа сафаридан сўнг қилган баёнотида.

Гутерриш Мўйноқда Орол денгизидаги кемалар «қабристони»ни зиёрат қилган ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатда бўлган.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Бокуда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” старт олди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: