Қуритилган хурмо – калий манбаи

Рамазон дастурхонини қуритилган хурмосиз тасаввур этиб бўлмайди. Юртимизда ҳам ушбу мевани ёшу қари бирдек севиб истеъмол қилади. У мазали бўлиш билан бирга инсон организми учун жуда фойдалидир.

Биласизми, қуритилган хурмо фойдалилиги жиҳатидан биринчи рақамли мева саналади. У юрак хуружи, қон босимининг ортиши (гипертония) ва танада ортиқча холестериннинг вужудга келишига қарши самарали воситадир. Айниқса, бу мева юрак фаолиятига ижобий таъсир этади. Юрак билан боғлиқ бўлган хасталикларда хурмонинг бир неча донасини кечки пайт ҳамда кундузи оч қоринга сув билан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қолаверса, организмдаги холестерин миқдорини назорат қилиш хусусияти билан ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Сабаби у танадаги қон айланишини яхшилайди.

Калийга бой маҳсулот бўлгани боис, хурмо инсульт хавфини камайтиради. Шу билан бирга у асаб тизими фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Шу сабаб кун давомида оз бўлса-да, хурмо еб юриш кони фойда.

Қуритилган хурмо меваси таркибида магний ва калий мавжудлиги сабаб юқори қон босими мавжуд беморларга ижобий таъсир этади. Шунингдек, у ичаклар микрофлорасини яхшилаши боис, диареяда(ич кетиши)да самарали таъсир кўрсатади.

Ортиқча вазнли инсонлар ҳам бу мевани эрталаб оч қоринга тановул қилишса фойдасини тезда сезади.

ХуршидаБОНУ

Яна ўқинг:  Фарзандингиз сиздан ўрнак олади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: