Энг хавфли ижтимоий тармоқ номи маълум қилинди

Британиялик олимлар Instagramни саломатлик учун энг хавфли ижтимоий тармоқ деб топишди.

Қиролликнинг RSPH ижтимоий саломатлик маркази ва Ёшлар саломатлиги ҳаракатининг тақдим этилган маърузаси шундан далолат бермоқда.

Тадқиқотчилар 14-24 ёшдаги 1 минг 479 киши ўртасида сўров ўтказишди. Ёшлардан севимли ижтимоий тармоқлари ҳақида сўраб, уларнинг ҳар бирини бир неча калит сўзлар билан баҳолашни таклиф қилишди. Тадқиқот доирасида YouTube, Instagram, Snapchat, Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари таҳлил қилинди. Ушбу рўйхатдагилар орасида энг ижобий имидж YouTubeга тегишли бўлди. У ёшлар онгига “энг позитив таъсир” кўрсатган тармоқ сифатида эътироф этилди. Ундан кейинги ўринларни Twitter ва Facebook эгаллади. Фойдаланувчилар томонидан энг кам ижобий баҳоланган тармоқлар Snapchat ва Instagram бўлди.

Азиза СУЛТОНОВА

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: