Инфографика: Ким қаерда ўқийди ?
Айтиш жоизки, 2016-2017 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 467 минг 19 нафар ўқувчини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бир неча бор “Сўровнома”лар ўтказилиб, уларнинг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириш истаги аниқланди. Сўровнома натижаларига кўра битирувчиларнинг 42 минг 790 нафари (9,2%) академик лицейларда, 424 минг 229 нафари (90,8%) эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган.