Эзгулик улашган карвон Тошкентга қайтди

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоялаш фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шартидир. Шу боис, юртимизда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз кексаларга инсонпарварлик, меҳр-мурувват ёрдамларини кўрсатишга катта эътибор қаратилаётир.

Жорий йилнинг 19-23 май кунлари “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган бу галги “Саломатлик” поезди Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг чекка қишлоқларида яшовчи аҳолига мурувват ёрдамлари ва тиббий хизмат кўрсатди.

Хайрия акцияси давомида пойтахтдан келган тажрибали шифокорлар ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ҳамкорлигида чекка ва тоғли қишлоқларда яшаётган аёллар, болалар ҳамда кекса ёшдаги инсонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, жами 7 миллиард 842 миллион 411 минг сўмлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

– Малакали шифокорлар томонидан дастлаб Сариосиё, Узун ва Денов туманларида яшовчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилояти филиали директори Бўрихол Хўжамқулова. – Касаллиги аниқланган беморларга маслаҳат ва тавсиялар берилиб, улар шифохонада даволанишга йўналтирилди. Айрим бемор болалар чет эллик мутахассислар кўригидан ўтказиш ва хорижда даволаш учун тегишли тартибда рўйхатга олинди.

Акция доирасида чекка ҳудудларда яшаётган 3 минг 100га яқин эҳтиёжманд, кам таъминланган оила фарзандлари ва ногиронлиги бўлган шахсларга дори-дармон, уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачаси ва санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами етказилди. Шунингдек, шифокорлар ва фонд мутахассислари кексалик ва оғир хасталик туфайли тиббий кўрикка келолмаган беморлар хонадонида бўлиб, уларни ҳам тиббий текширувдан ўтказди.

 

Сарвар ИСҲОҚОВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  Ўқувчилар учун унутилмас учрашув

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: