Кучли бақириш оғриқни қолдиради
Оғриқдан бақириб юбориш организмга ёқимсиз сезгиларга бардош беришга кўмаклашади. Сингапурлик олимлар ўтказган тадқиқотдан сўнг шундай хулосага келишди.
Бунга сабаб – бақириш жараёнида мушаклар тиришиши мияга бораётган оғриқ сигналлари учун тўсиқ ролини ўтайди.
Олимлар 56 нафар кўнгиллига бармоқларини муздек сувга солиб, иложи борича узоқроқ вақт давомида ушлаб туришни сўради. Тажриба иштирокчилари бу пайтда жим туриши, “вой” (инглиз тилида “оw”) деб бақириши, тугмани босиши ва яна бир неча хил ҳаракатларни бажариши мумкин эди. Иккинчи ҳолатда кўнгиллилар оғриққа энг кўп — ўртача 30 сония бардош берди, бу жим туриш вазиятидагидан 5 сонияга кўпдир.
Айни пайтда ушбу ҳодиса бўйича олимлар баҳслашмоқда.
Манба: sof.uz