Пиёда юриш соғлиқ учун фойдали

Пиёда юриш саломатликни мустаҳкамлаш усули сифатида ҳар қандай ёш ва жинс вакилларига мос келади.

Мунтазам равишда тоза ҳавода пиёда сайр қилиш саломатликни мустаҳкамлайди, кайфиятни кўтаради. Нафас олиш, мушак, қон-томир тизимларининг яхши ишлашини таъминлайди.

Мушаклар фаоллиги веналар бўйлаб қон айланишини яхшилайди. Оқибатда веналарнинг варикоз кенгайиши профилактикаси амалга ошади, организмдан тиқинлар (хилтлар) чиқариб юборилади.

Фаол энергетик жараёнлар ортиқча ёғлардан халос этади. 15 дақиқа ўртача суръатда юриш (1,5 км) 100 ккал энергияни сарфлайди.

Доимий пиёда юриш иммунитетни мустаҳкамлайди, чидамлиликни оширади, руҳий саломатликка ижобий таъсир кўрсатади, уйқуни яхшилайди.

Шифокорларнинг сўзларига қараганда, бир соат давомида пиёда юриш ярим соат югуришдан кўра фойдалироқ.

Ҳар бир инсон вақт ва сайр йўналишларини саломатлигидан келиб чиқиб белгилаши керак.

Кунора 30 дақиқадан кам бўлмаган муддатда пиёда сайр қилган мақул. Агар ишхонангиз узоқда бўлса, ўзингизни бир неча бекат пиёда юришга ўргатишингиз керак.

Унутманг, эрталаб пиёда юриш иш куни олдидан тетиклаштирса, кечкиси – уйқуни мустаҳкамлайди.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  ТОРЧ инфекцияси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: