Бепарволик ортидаги хатар: “музқаймоқ воқеаси”нинг асл тафсилотлари қандай?

Интернет нашрлари  15 май куни эрталаб Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 120дан ортиқ киши бир хил симптом – тинимсиз ич кетиш ва қайт қилишдан шикоят қилиб касалхонага мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатди. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокор ўринбосари Фарҳод Мамошоев билан телефон орқали боғландик.

– Инсонларнинг музқаймоқдан заҳарланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тўғри. Лекин интернет орқали 120 нафар инсонни шифохонага ётқизилгани ҳақида тарқалган хабарлар бутунлай асоссиз.  Аслида эса, умумий 25 нафар киши музқаймоқдан заҳарланган ва уларнинг 15 нафари шифохонага ётқизилган. Бугун (17 май назарда тутилмоқда) қолган 15 нафар беморнинг аҳволи яхшиланганлиги сабабли уйига кузатилмоқда. Реанимацияга жойлаштирилганлар умуман йўқ. Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар борлиги ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон, – дейди Ф.Мамошоев.

Кўриниб турибдики, масъул ходим берган маълумотлар билан интернет орқали тарқалган хабарлар орасида тафовут мавжуд. Биз бу ҳақида Фарҳод Мамошоевдан сўраганимизда у индамайгина телефонини ўчириб қўйди. Қайта қилган қўнғироқларимиз эса жавобсиз қолди.

Бизнинг мақсадимиз бу нохуш ҳолатни овоза қилиш орқали кимнидир ваҳимага солиш эмас, айни саратон мавсуми олдидан жойларда бундай кўнгилсизликларнинг такрорланмаслиги учун ўз саломатлигимизга масъулликни ошириш, аҳолини огоҳликка чорлашдан иборатдир.

 

Хуршида ХУСЕНОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  “Саломатлик” поезди яна сафарда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: