Aстрофизиклар улкан қора туйнукни кашф этди

AҚШ, Чили, Япония ва Франция олимлари улкан қора туйнукни аниқлашди. Мазкур жисм Ердан 3.9 миллиард ёруғлик йили масофасида жойлашган.

CXO J101527.2+625911 деб номланган мазкур жисм Қуёшдан 160 миллион марта оғирроқ ва Ердан 3.9 миллиард ёруғлик йили масофасида жойлашган. Жисм галактиканинг эллиптик марказида эмас, аксинча ундан узоқлашиб бораётган ҳолатда жойлашгани билан бошқа қора туйнуклардан фарқланади.

Олимлар CXO J101527.2+625911 иккита кичикроқ ҳажмдаги қора туйнуклар бирлашувидан ҳосил бўлганлигини ва натижада галактикадан узоқлашувчи ҳолатда эканлигини тахмин қилишмоқда.

НAСA томонидан тарқатилган рентген нурли тасвирларда галактика марказида кучли ёлқинланиш қайд этилган ва бу янги юлдузларнинг вужудга келиши жараёни бўлиши тахмин қилинган. Олимларнинг фикрига кўра, хира ёлқинлар у ердаги яна бир улкан қора туйнук билан боғлиқ бўлиши мумкин.

CXO J101527.2+625911  жисми Chandra деб номланган рентгенли фазовий телескоп ёрдамида Ердан туриб тадқиқ қилинган.

Қора туйнук доирасига тушиб қолган осмон жисмлари, одатда, унинг ҳудудидан чиқиб кета олмайди ва ютилиб кетади. Фаол ҳаракатдаги галактикалар марказларида қора туйнуклар бор. Aстрофизикларнинг фикрича, қора туйнуклар улкан юлдузлар тизими эволюциясига сезиларли таъсир қилади. Сомон йўли ва Aндромеда туманликлари марказларида ҳам қора туйнуклар аниқланган бўлиб, олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу қора туйнуклар тўрт миллиард йилдан сўнг бирлашиб кетади.

Aввалроқ, Hуbble фазовий телескопи олимларнинг қора туйнуклар ҳақидаги тасаввурларини ойдинлаштирувчи суратларни тарқатган эди.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  МЎЪЖИЗАВИЙ ТЕЛЕФОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: