Энг яхши бизнес ғоялар сараланди

Термизда “Менинг бизнес ғоям” танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Марказий банк ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу танловда касб-ҳунар коллежларининг 140 нафар битирувчиси ўз бизнес-режаси билан иштирок этди.

Тадбир доирасида ёшларнинг турли йўналишлар бўйича бизнес лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Термиз шаҳридаги “Shindong-Spinning-Termiz” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасига саёҳат ташкил этилди.

Мутахассислар томонидан саралаб олинган 40 иштирокчининг 1 миллиард 300 миллион сўм миқдоридаги истиқболли бизнес ғоялари вилоят миқёсида молиялаштиришга тавсия этилди. 12 нафар иқтидорли ўғил-қиз танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: