МАДАНИЙ САЁҲАТ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман кенгаши томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партияда узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ёши улуғ инсонлар учун мамлакатимизнинг кўҳна ва навқирон Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида партия аъзолари томонидан вилоятларда маданий-маърифий учрашувлар, миллий ғояни шакллантириш ва мустақиллик мафкурасини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасидаги вазифалар тўғрисида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Шунингдек, Амир Темур мақбараси, Хизр хўжа, авлиё Дониёр мақбараси, Бибихоним мадрасаси, Улуғбек расадхонаси, Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, қадимий ва замонавий обидаларни зўр қизиқиш билан кузатдилар. Сайёҳатнинг иккинчи кунида партия аъзолари Бухоро вилоятидаги қадимий қадамжоларни зиёрат қилиб, вилоятдаги иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар билан танишдилар. Уларда юртимизнинг бой тарихи, истиқболли келажаги, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари катта таассурот қолдирди.

Х. МИРЗАЖОНОВА,

ЎзМТДП Ўртачирчиқ тумани Кенгаши раиси

Яна ўқинг:  ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: