Уйқунинг ози ҳам кўпи ҳам зарар

Мен талабаман. Дарсдан келишим билан ўзимда кучли чарчоқ сезиб, уйқум келади. Кун бўйи лоҳас бўлиб юраман. Бу ҳолат кейинчалик саломатлигимга жиддий таъсир қилмайдими?

 

Анвар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Талаба

 

Ушбу саволга пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 15-оилавий поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори Гулнора ДАДАБОЕВА жавоб беради:

Инсон саломатлиги учун уйқунинг аҳамияти ниҳоятда катта. Айниқса, миянинг яхши ишлаши учун бир кеча-кундузда саккиз соат ухлаш лозим. Биз ором олганимизда тананинг сезувчанлик қобилияти, юрак уриши сусайиб, барча аъзоларимиз дам олади. Одам мириқиб ухлаганида унинг миясидаги ва танидаги зарарли моддалар бош мия қон томирларидан умуртқа поғонаси орқали чиқариб юборилади. Тўйиб ухламаслик орқали ана шу моддалар танадан чиқиб кетмайди ва турли касалликларни келтириб чиқаради.

Уйқу чала қолса, кайфиятингиз ёмон бўлади. Қон босими кўтарилади, бош оғриғи, кўз касалликлари ва энг ачинарлиси, иккинчи турдаги қандли диабет касаллигининг юзага келишини 45 фоизга оширади.

Токио университети олимлари уч мингдан ортиқ инсонда тажриба ўтказишди. Улар кундуз куни пинакка кетиш соғлиқ учун хавфли деб ҳисоблашмоқда. Бир соатдан камроқ вақт мудроқ ҳолатда бўлишнинг зарари йўқ, лекин бир соатдан кўпроқ давом этадиган чала уйқунинг организмга зиёни бисёр. Сабаби бир соатдан кейин инсон танаси тўла уйқу ҳолатига ўтади. Уйқунинг бузилиши туфайли эса ақлий ва жисмоний фаоллик камаяди ва юқорида таъкидлаганимиздек, эндокрин тизимда бузилишлар содир бўлади.

Доимий равишда тўйиб ухламаслик оқибатида инсоннинг фикрлаши 10 фоизга ёмонлашади, эслаб қолиш қобилияти пасаяди, воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириши секинлашади.

Керагидан ортиқ уйқу ҳам турли муаммоларни келтириб чиқаради. Масалан, семириш, тушкунлик, юрак хасталиклари ва бошқа нохушликларга сабаб бўлади.

Янги туғилган чақалоқ уч ойлик бўлгунга қадар 14-17,11 ойлик гўдак эса 12-15 соат ухлаши зарур. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болажонлар 10 соатдан 13 соатгача ҳордиқ олишлари лозим. Мактаб ёшидаги болаларнинг бир кеча-кундузлик уйқу меъёри 13 соатдан кам бўлмаслиги, 14-17 ёшлар оралиғидаги ўсмирлар 9 ёки 10 соат дам олишлари керак. Балоғат ёши, яъни 18 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар эса 8-9 соатгача ухлаши жуда фойдали. 26 ва 64 ёш оралиғидагилар ҳам юқоридаги миқдорда ухласалар мақсадга мувофиқ бўлади. 65 ёшдан юқори бўлган кексалар кун давомида 8 соат ухлашлари лозим.

Яна ўқинг:  Ҳикматлар бисотидан

 

Дилфуза ЖАМОЛОВА ёзиб олди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: