Қиймали ширин кулча

Зарур маҳсулотлар: 500 гр. ун, 10 гр. хамиртуриш, 2 дона тухум, 250 гр. сут. 100 гр. сариёғ, кунжут, туз, шакар.

Қиймаси учун: 3 дона тухум, 1 боғ кўк пиёз, 100 гр. гўшт, 100 гр. пишлоқ, 1 ош қошиқ сариёғ, туз, мурч.

Тайёрланиши: идишга ун, туз, шакар, хамиртуриш, 1 та тухум солиб, аралаштирилади. Сўнгра илиқ сут ва сариёғ солиб, юмшоқ хамир қорилади ва бироз вақтга тиндириш учун қўйилади. Хамир тайёр бўлгунга қадар ичига солиш учун қиймаси тайёрлаб олинади. Бунинг учун сувда пишириб олинган тухум, кўкпиёз майда тўғралиб, туз, мурч, сариёғ солиб қорилади. Тайёр бўлган хамир тўртбурчак шаклда ёйилгач, учга бўлинади. Хамирлар ичига паррак қилиб кесилган гўшт, қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва тухумли қоришма солиниб, беркитилади. Ҳар бир хамир ичига шу кетма-кетликда масаллиқлар жойланиб чиқилади. Сўнгра хамир ўралади ва устига тухум сариғи, кунжут сепилади. Қизиган газ печида 180 даража иссиқликда 35 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Творогли музқаймоқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: