Тиббий ёрдам такомиллашмоқда

Мамлакатимизда аҳолига давлат томонидан кафолатли бепул тиббий ёрдам беришни таъминлайдиган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими яратилган.

Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тиббиётнинг муҳим бўғини бўлган шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги ислоҳотларни давр талаби ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Мазкур ҳужжатда шошилинч тиббий ёрдамнинг замонавий, юқори технологик ва самарали тизимини шакллантиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилган. Жумладан, жорий йилда 1 минг 200 ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси сотиб олиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати, хусусан, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари автопаркини янгилаш кўзда тутилган.

Мазкур фармонга мувофиқ, Қашқадарё вилоятидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимларига 40 дона янги “Damas” амбуланс машинаси ажратилди. Бу ҳудудда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш қамрови ва сифатини янада ошириш имконини беради.

 

Ў.БАРОТОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Энкопрезни қандай даволаш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: