Меъда қайнашининг олдини олиш учун тавсиялар

Овқатлангандан кейин пайдо бўладиган меъда қайнаши жуда ёқимсиз ҳолат. Бу муаммо кўпчиликка таниш бўлса керак. Меъда қайнашининг пайдо бўлиш сабаблари кўп, агар доимий томоқ ачишиши ёки оғизнинг тахир бўлиш ҳоллари кузатилса, врачга мурожаат қилган маъқул. Чунки бундай ҳолат ошқозон-ичак касалликлари белгиси бўлиши ҳам мумкин.

Меъда қайнаши, асосан, меъёридан ортиқ овқатланиш ёки спиртли ичимликлар ичишдан сўнг юзага келади. Айнан шу икки омил хлорид кислоталарининг қизилўнгачга тарқалишига кучли таъсир кўрсатади. Қуйида бу муаммони бартараф этиш учун керакли маслаҳатларни бериб ўтамиз.

  • Меъда қайнашига қарши курашишда энг оддий ва самарали воситалардан бири – сода. 1-2 чой қошиқ содани сувда аралаштириб ичиш меъда қайнашини тўхтатади. Лекин бу воситани доим қўллаш мумкин эмас, чунки уни мунтазам равишда истеъмол қилиш соғлиққа салбий таъсир кўрсатади.
  • Бундан ташқари оддий ичимлик суви ҳам бу муаммони ҳал қилишда катта аҳамиятга эга. Бир стакан иссиқ сув ичиш кислота миқдорини камайтиради, сувни ичгандан сўнг енгил бадантарбия қилиш бу жараённи янада тезлаштиради.
  • Меъда қайнашини йўқотишда баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам фойда беради. Мисол учун ярим стакан сут ичиш ажралиб чиқаётган кислота таъсирини кесади. Бундан ташқари асални иссиқ сут ёки сувда эритиб ичиш ҳам меъда қайнашининг тезда йўқолишига ёрдам беради.
  • Самарали воситалардан яна бири – бодом. Меъда қайнаши бошланиши билан 3-4 дона бодом истеъмол қилиш бу ҳолатнинг тез ўтиб кетишига сабаб бўлади.
  • Меъда қайнашининг олдини олиш учун тез-тез, лекин кам миқдорда овқатланиш; ёғли, қовурилган маҳсулотлар ва нордон меъваларни истеъмол қилмаслик талаб этилади.

 

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Фарзандингиз сиздан ўрнак олади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: