Олмали ширинлик
Зарур маҳсулотлар: 500 гр. хамир, 2 дона олма, 100 гр. шакар, 50 гр. сариёғ, 1 дона тухум, ½ ош қошиқ ванилин керак бўлади.
Тайёрланиши: олмаларни майда тўртбурчак шакилда тўғраб олинади. Товага сариёғ солиб эритилиб олма, шакар ва ванилин солиб аралаштирилади. Паст оловга 5-7 дақиқага қўйилади. Хамирни 5 мм. қалинликда ёйиб 5-10 см. тўрбурчак шакилда кесиб чиқилади. Хамир ичига начинкадан бир ош қошиқда солиб четлари беркитилиб санчиқ билан безатилади. Устига тухум сариғи суртилиб қизиган газ печига 15-20 дақиқага қўйилади.
Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ