Спортга ошно ёшлар

Навоий шаҳридаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Сўғдиёна” мажмуаси ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Замонавий шароитларга эга мажмуада 1 минг 70 дан зиёд ўғил-қиз спортнинг сузиш, бокс, қиличбозлик, бадиий гимнастика, юнон-рум кураши, футбол, баскетбол, кураш турлари билан мунтазам шуғулланмоқда. 21 малакали мураббий техник ва тактик машғулотлар жараёнида ёшларда ишонч ва қатъиятни уйғотиш, ғалаба сари руҳлантиришга алоҳида эътибор қаратган. Шу боис мажмуа тарбияланувчилари орасида мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақалар совриндорлари кўпчиликни ташкил этади.

 

Сирож АСЛОНОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: