Эл ишончини оқлаб

Ҳаётда инсон турфа хил феъл-атвордаги, турли хил кўринишга эга инсонлар билан учрашишига, улар билан мулоқотда бўлишига тўғри келади. Дунёда меҳри уммон инсонлар бўлгани каби, дийдаси қаттиқ одамлар ҳам йўқ эмас. Аммо шунга аминмизки, яхшиликни ўзига шиор қилиб олган инсонларнинг чеҳраси ҳамиша очиқ бўлиб, қалбидаги меҳр-муҳаббат юз-кўзига кўчади.

Шифокор Нигора Акбарованинг ҳам ана шундай меҳридарё аёллардан. У меҳрибон ва ғамхўр, яхшиликни ўзига шиор билган шифокорлардан бири ҳисобланади.

Нигора опа Тошкент шаҳрининг, Шайхонтоҳур туманидаги 42-оилавий поликлиникада 1984 йилдан буён шифокор сифатида эл-юрт саломатлиги йўлида фаолият олиб бормоқда.

Киши ижтимоий ҳаётнинг бирор соҳасида меҳнат қилар экан, у ҳақида фақат яхши фикрларнинг билдирилиши ҳаётининг бесамар ўтмаётганини билдиради. Қаҳрамонимиз ҳақида илиқ фикрлар нафақат ўзининг, балки уни вояга етказган раҳматли Неъмат отанинг, онаси – Ҳакима аянинг, оиласининг, устозларининг, қолаверса, у хизмат қилаётган жамоанинг ҳам обрўсидир.

Шифокор Нигора опа Акбарова ҳақида уни таниган билган инсонлар доимо илиқ фикр билдиришади. Шифокорнинг шу қадар куюнчакликлари, қандай вазиятда бўлишидан қатъи назар уни чорлаган беморлар кўригига тезроқ етиб келишга ҳаракат қилишлари, ҳар бир беморнинг шифо топиб кетишига астойдил ҳаракат қилиши уни элда азиз қилди. Нигора опа уч фарзанд ва беш нафар набираларнинг севимли ва меҳрибон ойижониси ва бувижонисидир. Она ўз фарзанди ва набираларига оддийликни, меҳнатни севиш ва уни қадрлаш каби инсонийликнинг энг гўзал фазилатларини ўргатиб, уларга уқтириб боради. Бежизга айтишмайди, “Оддийлик улуғликка етаклайди”, деб.

Шифокорлик касбини танлаган инсонлар ўз ҳаловатидан кечишига тўғри келади. Сабаби дард ташрифи ҳамиша бемаҳал. Шифокор аёл билан суҳбатлашганимда ҳамма ютуғим ва муваффақиятим турмуш ўртоғимнинг далдаси ва қўллаб-қуваватлашидадир, дея эътироф этди.

Бахт олис-олисларда эмас, у ўз қўлларимизда яралади. Нигора опа ҳам турмуш ўртоғи билан бахт қўрғонини яратган ўзбек аёлидир. Улар биргаликда бунёд этган обод оила улкан бойлигидир.

Ўз ишида ҳалол ва эл ичида яхши ном олган шифокор аёл ҳамиша бахтиёрдир. Зеро, Саъдий Шеърозий айтганидек:

Бўлак яхши ном истама, шул етар,

Сени яхши одам деса эл агар.

В.ҲАКИМБОЕВА

Яна ўқинг:  Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: