Қиш мавсумида юз терисини парваришлаш учун 9 табиий ёғ

Табиий ёғлар юзда териси билан боғлиқ нуқсонлари бор, шунингдек  турли хилдаги доғларни бартараф қилишда ҳамда юз жозибадорлигини оширишда ўзга хос ажойиб таъсир кучига эга.

Қуйида берилган 9 турдаги табиий ёғ соғлиқни мустаҳкамловчи ва қиш мавсумида юз терисини парваришлаш хусусиятига эга.

 

Наъматак ёғи

Мазкур ёғ таркиби бета-каротин, ретин кислотаси ва юз териси саломатлиги учун зарур бўлган, ўрнини алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари (омега-3 ва омега-6)га бой. Наъматак ёғидан одатда юзни тетиклаштириш мақсадида фойдаланишади. Сўнги тадқиқоларга қараганда, бу ёғдан фойдаланиш натижасида юз терисидаги чандиқ излар, ажинлар сезиларли даражада йўқолади. Ёғнинг бир нечта томчисидан кудузги ёки тунги крем ўрнида фойдаланишингиз мумкин.

 

Қовоқ уруғидан олинган ёғ

Қовоқ ёғи таркибида Е витамини мавжуд. У юз терисини юмшатиш, озиқлантириш хусусиятига эга. Терининг ёшга доир ўзгариши билан боғлиқ ҳолатларда ушбу ёғ самарали натижа беради. Аммо, қовоқ ёғи юздаги тиқинларни бекитиш  хусусиятига эга эмас.

 

Анор данагидан тайёрланган ёғ

Ушбу ёғ антиоксидантлар ва омега-5 ёғ кислотасига бой. У ёшартирувчи ва яллиғланишга қарши восита саналади. Ёғ коллаген моддасининг ишлаб чиқаришни жадаллаштиради бу эса юз терисининг қариш жараёнига кескин қаршилик кўрсатади. Тери таранглигини ошириб, ажинларни камайтиради ва янги терининг ҳосил бўлишига самарали таъсир ўтказади.

 

Гибискус ёғи

Гибискус уруғидан совуқ сиқиш йўли билан олинган мой витамин Е, тўйинтирувчи моддалар ва ёғ кислотасига бой. Тунга юз терисига мазкур мойдан сурилса, у ажинларни йўқотиб, тери таранглигини орттиради.

 

Кунгабоқар ёғи

Мазкур ёғнинг косметик хусусиятлари ҳақида кўпчилик маълумотга эга эмас. Совуқ сиқиш йўли орқали олинадиган кунгабоқар ёғида А, D, E витаминлари мавжуд.

 

Қора зира ёғи

Мазкур ёғ ялиғланишга қарши ҳамда юздаги тешикларни тозаловчи хусусиятга эга. У яраларни битказиш хусусиятига эга ҳамда юздаги ёғлар фаолиятини назорат қилади. Мазкур ёғ тури муамоли юз териси соҳиблари учун айни муддао.

 

Чой дарахтидан тайёрланган ёғ

Дерматологлар томонидан мазкур ёғ юз териси билан боғлиқ  жуда кўп мақсадларда ишлатилади. Бу ёғ кучли антисептик ва замбуруғларга  қарши таъсир кучига эга. 

Яна ўқинг:  Туғруқдан кейинги муаммолар

 

Марула ёғи

Ушбу ёғдан узоқ йиллар давомида африкаликлар овқат пишириш ва терини парвариш қилишда фойдаланишган. Унинг таркибида бир қанча тўйимли моддалар, антиоксидантлар ва ёғ кислоталари мавжуд бўлиб у терини намлантириш хусусиятига эга. Бу эса  қуруқ ва қариш жараёнини бошидан кечираётган юз териси учун айни муддао. Унинг таркибида антибактериал модда юздаги ёғнинг ишлаш жараёни фаолиятини назорат қилади. У терига чуқур сингиб терининг таранглиги ва жозибасинини тиклайди.

 

Япон камелияси ёғи

Камелия ёғи – қадимдан Осиё аёлларининг гўзаллик сири саналган. Хитой ва Япония аёллари асрлар давомида мазкур ёғдан юз терисини ёш ва нафис сақлаш мақсадида фойдаланишган. Ушбу ёғ таркибида антиоксидантлар, олеин кислотаси ва бир қанча фойдали моддалар тери таранглигини оширади ва терининг қариш жараёнини секинлаштиради.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

 

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: