“Қарши – Деҳқонобод” темир йўл участкасининг 90 километри электрлаштирилди
“Қарши-Деҳқонобод” темир йўл участкаларида 90 километрлик масофада электрлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.
Бу “Қарши – Термиз” участкасида электрлаштириш бўйича лойиҳанинг бир қисми бўлиб, умумий узунлиги 325 километрни ташкил этувчи йўналишда электр-монтаж ишлари босқичма-босқич амалга оширилаяпти. Унинг якунига кўра, соҳа ходимлари эндиликда темир йўлларни тўлиқ электрлаштириш ва аксарият ҳудудларда электропоездлар ҳаракатини ташкил қилиш, юк ва йўловчи ташишда самарадорликка эришишга ҳаракат қилишмоқда.