Малакали шифокорлар юртимизга қайтиши мумкин
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди. Видеоконференция шаклида ўтган ушбу учрашувда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига чет элда ишлаётган ўзбекистонлик врачларни Ватанимизга қайтариш ҳақида топшириқ берди.