Иммунитетни кўтариш учун

Иммунитетни кўтариш учун қандай чора-тадбирлар қўллаш зарур?

Феруза Синдарова,

Тошкент шаҳри

 

Дилором Кенжаева, олий тоифали педиатр:

Иммунитети паст одамлар тез-тез касалликка чалинадилар. Организм­нинг касалликларига қарши чидамлилигини ошириш мақсадида беморларга ертут, маймунжон, қулупнай, тоза табиий тоғ асали, саримсоқпиёз, пиёз, қалампир, мурч, малина, оқ тут мевасидан тайёрланган шинни, қизил ва қора қарағат(смородина), чаканда клюква, рябина (Россияда ўсади, мураббоси дўконларда сотилади) меваси, цитрусли меваларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Сабзавотлардан шолғом, сабзи ҳам иммунитетни кўтаришда катта аҳамиятга эга. Цитрусли мевалар таркибидаги С дармондориси капилляр (қилтомирлар) деворини мустаҳкамлайди. Шунингдек, тоза ҳавода тез-тез сайр этиш, ёзнинг жазирама кунларида билқиллаган иссиқ тупроқда, шағалли жойларда, тоғу тошларда оёқ яланг юриш (офтоб уришидан сақланиш учун бошга табиий толали бош кийими кийиш зарур) сув ҳавзаларида чўмилиш, оёқ ва қўллардаги биологик фаол нуқталарни уқалаш, сув ҳароратини аста-секин тушириб бориб, нам сочиқда аъзои-баданни артиб чиниқтириш керак. Қуёш, ҳаво ванналари, сув муолажалари (душ, контраст душ)ни қўллаб организмни чиниқтириш даркор.

Диққат! Меъда-ичак тизимида хасталиклари бор ва аллергик касалликлари мавжуд беморларга цитрусли мевалар, асал, қалампир, мурч, хом пиёз, саримсоқ пиёз тавсия этилмайди.

Яна ўқинг:  Доимий яхши кайфият: унга эришиш учун нима қилмоқ керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: