Китобсеварлар маскани
Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона маркази 233 минг 460 дан зиёд китоб фондига эга.
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган марказда китобхонлар босма ва электрон адабиётлар, даврий нашрлар, интернет тармоғига уланган компьютерлардан фойдаланиш имкониятига эга. Марказ фондининг электрон шаклини яратиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Зиё масканида китобхонлар иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуманлар, давра суҳбатлари, китоб кўргазмалари ўтказиш мунтазам йўлга қўйилган.