ЭЛ ЭЪЗОЗИДАГИ ШИФОКОРЛАР

Танисиҳатлик ҳар бир инсон учун бебаҳо неъматдир. Киши бемор бўлса, кўзига дунё тор кўринади. Саломатлигимизни асрашга бел боғлаган, оқ халатли шифокорлар борки, уларни эл эъзозлайди.

Абдунаби Ниёзов ҳақида гап кетганида маҳалла – кўй уни, қўли енгил шифокор, дея ҳурмат билан тилга олади. Мактабни тугатиб, Тошкент Тиббиёт олийгоҳининг даволаш бўлимида таҳсил олган Абдунаби ака дастлаб, Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтида “Ультратовуш диагностикаси” клиникаси ординатурасида ишлайди. Сўнгра ўзи туғилиб ўсган Сурхондарё вилоятининг Қумқўр­ғон туманига қайтади. Туман Марказий касалхонасида “Ультратовуш ва маҳаллий фаоллаштириш” диагностика марказини ташкил этади. Ушбу марказда “Алоқа –3500 SX”номли замонавий русумдаги тиббий ускунада беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, маҳаллий аҳолига қўл келмоқда. Диагностика маркази врачи Абдунаби Ниёзов эндиликда устозларидан ўрганганларини шогирдларига қунт билан ўргатиб келмоқда.

Рафиқаси Юлдуз Ҳасанова ҳам акушер-гинеколог. Тўрт нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб камолга етказаётган шифокорлар оиласининг тўнғич фарзанди Маҳлиё ҳам ота-онаси изидан бориб, Тошкент Тиббиёт Академиясида таҳсил олмоқда. Аълочи талабанинг ютуқларини мақтаса арзигулик. У Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг гранти соҳиби, талабалар илмий жамияти аъзоси.

Алишер ота фарзанди Абдунаби Ниё­зовнинг етук шифокор бўлишини орзу қилган эди. Бугун набираси Маҳлиёнинг эришаётган ютуқларидан кўнгли тоғ қадар юксалиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда эл корига ярайдиган оқил фарзандларни тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг эзгу ниятидир.

Туҳфанисо ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  “...ОЛАМ ЮЗИН ОБОД ҚИЛ”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: