Йод танқислиги жиддий муаммога сабаб бўлади

Йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган касаллик­ларга бугун дунёнинг 800 миллион аҳолиси дучор бўлган, дейишмоқда мутахассис шифокорлар. Яна бир миллиарддан ортиқ кишининг шундай касалликка чалиниш хавфи сақланиб қолмоқда.

Жаҳонда аҳолининг 1,5миллиардга яқини йодни кам истеъмол қилади. Йод танқислиги натижасида юзага келадиган касалликлар энг кўп учрайдиган хасталиклар қаторига киради. Ушбу модда инсон саломатлиги учун сув ва ҳаводек зарур микроэлемент ҳисоб­ланади. У қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқариладиган гормонларнинг асосини ташкил этади. Бу гормонлар организм­нинг ўсиши, ривожланиши ҳамда танадаги барча аъзоларнинг фаолияти учун муҳимдир.

Йод танқислиги қалқонсимон без гормонларининг ишлаб чиқарилишининг камайишига олиб келади. Бу модда тана ва миянинг ривожланишини таъминлайди.

Организм учун муҳим элемент бўлган йод моддаси асосан озиқ-овқат маҳсулотлари орқали қабул қилинади. Лекин бизнинг тупроқ ва сувимизда, унда етиштирилаётган мева-сабзавот, дон ва гўшт маҳсулотларида йод миқдори жуда кам бўлиб, инсоннинг кундалик эҳтиёжини қондира олмайди. Унинг етарли миқдорда қабул қилинмаслиги оқибатида эса йод танқислиги ҳолатлари юзага келади.

Ушбу элемент танқислиги ўша ёшдаги инсоннинг ўсиш ва ривожланиш жараёнига ўз салбий таъсирини кўрсатади. Шунинг учун одамнинг ёши қанча кичик бўлса, йод танқислиги ҳам шунчалик катта хавф солади.

Йод етишмаслиги касаллик­лари ҳамма учун маълум бўлган бўқоқдан тортиб, жисмоний ва ақлий ривожланишдан орқада қолиш ва репродуктив саломатликнинг бузилишигача бўлган кенг қамровли касалликларни ўз ичига олади.

Қалқонсимон безнинг гормонлари ҳомиланинг бош миясини соғлом шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилади.

Йод танқислиги ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг тушиши, боланинг ўлик туғилиши ва унинг турли нуқсонлар билан дунёга келишига сабаб бўлиши мумкин. Кретинизм касаллиги ҳомиладор онада йоднинг жуда оғир даражадаги сурункали етишмовчилигининг оқибати бўлиб, боланинг пакана, жисмоний нуқсонлар ва ақлий етишмовчилик билан туғилишига сабаб бўлади.

Агар кишининг ақлий ва жисмоний меҳнат қобилияти сусайса ва у тез чарчайдиган ва касалликларга тез-тез чалинадиган бўлиб қолса, демак унинг вужудига йод моддаси етишмайди. Кўп ҳолларда одамнинг кайфияти тушкун (апатия, депрессия) ҳолатида бўлади ёки бемор уйқучан бўлиб қолади.

 

Йод танқислигидан қандай ҳимояланиш мумкин?

Аҳолини йод билан таъминлашнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан қулай усули – овқатланиш рационига йодланган ош тузини киритиш ҳисоб­ланади. 5-20 грамм йодланган туз (бунга харид қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда нондаги туз миқдори ҳам киради) одамнинг йодга бўлган бир кеча-кундузлик эҳтиёжини қондиради.

Яна ўқинг:  Ҳаётни асраш омиллари

Йодланган тузни мунтазам равишда истеъмол қилинг. Харид қилаётганингизда маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган муддатига, унинг йодланганлигига қаранг. Тузни усти ёпиқ, тўқ ва жигарранг тусли шиша идишларда, қоронғи, салқин жойда сақлаш керак.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: