САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ

Истиқлолдан сўнг тиббиёт соҳасини етук ва малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, пойтахтдаги П. Боровский номидаги тиббиёт коллежида ҳам ўз соҳасининг етук мутахассисларини тайёрлашда коллеж педагоглар жамоаси жонбозлик кўрсатмоқда.

Ушбу таълим муассасаси 1935 йилда “Шошилинч тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси” қошида “Ҳамширалар мактаби” сифатида ташкил топган бўлиб, 2005 йилда у қайта реконструкция қилинди ва икки қаватли бино қурилиб фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда коллеждаги мавжуд иккита спорт зали ва спорт майдончалари, интернет тармоғига уланган Ахборот-ресурс маркази, 43 та назарий машғулотлар ўқув хоналари, 3 та лаборатория, иккита компьютер ва иккита лингофон хонаси 2988 нафар талабаларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тиббиёт коллежидаги ўқув лаборатория хоналари меъёрий талаблар асосида жиҳозланган бўлиб, кимё, физика, биология ва бошқа махсус фанлар бўйича ўқув-лаборатория ишлари олиб борилади. Ўқув ва амалиёт хоналари замонавий жиҳозлар, баннер, муляж ва фантомлар ҳамда тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Мавжуд 10 та тренинг зали эса Япониянинг “JICA” агентлиги томонидан берилган тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлангани малакали ҳамширалар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қишки ва ёзги спорт заллари, волейбол, футбол ва баскетбол майдончалари эса ёш авлодни жисмонан соғлом бўлиб ўсишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ўқув масканида спортнинг 7 та тури бўйича спорт секциялари мавжуд бўлиб, унда 2000 га яқин талабалар фаол иштирок этмоқда. Шу боис коллеж ёшлари ҳар йили республика “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Айниқса, бадиий гимнастика ва катта стол тенниси мусобақасида талаба К. Зюряева ва С. Минасоваларнинг қўлга киритган ютуқлари эътиборга молик.

– Юртбошимиз раҳнамолигида соғлом авлодни вояга етказиш, ёшларни касб-ҳунарли қилиш ва билим олишлари йўлида қилинаётган беқиёс ғамхўрлик уларнинг дунё миқёсида улкан ютуқларга эришишларига йўл очди. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши бугунги ёш авлоднинг биздан кўра ақлли, доно ва бахтли вояга етишлари йўлида қўйилган залворли қадамдир. Ёшларни маънан ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш омилларини коллежимиз мисолида ҳам кўришингиз мумкин, – дейди коллеж директори, тиббиёт фанлари номзоди Лутфия Юсупова.

Яна ўқинг:  Tilak

Ўқув масканида вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига алоҳида эътибор қаратилган. Ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳамда гиёҳвандлик, экстремизм ва унинг зарарли оқибатларининг олдини олиш борасида мунтазам ўтказиладиган учрашувлар ва суҳбатлар, очиқ маънавият дарслари ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда.

– Ёшларни ватанпарварлик, буюк тарихимиз ва улуғ алломаларимиз қолдирган бебаҳо меросга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида ҳам бир қатор тадбирларни амалга ошириб келяпмиз, – дейди маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Холниса Тожихўжаева. – Амалга оширилаётган тадбирларда фидойи ўқитувчи-мутахассислардан Р.Саидаҳмедова, С.Тожихўжаева, М.Арипова, З.Азимова, Х.Ҳасановалар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда. “Она – ҳаёт чироғи”, “Оиламиз бўлсин мустаҳкам”, “Мен энг яхши ҳамшира бўламан”, “Ватанимни севаман”, “Она Ватан фарзандиман” мавзуларида ўтказилаётган суҳбат ва тадбирлар эса ёшларни ҳаётга тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Коллежда дарс самарадорлигини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш, ёшларга сифатли таълим бериш мақсадида услубий ёрдам – “Ёш ўқитувчилар мактаби” ташкил этилган. Унга тажрибали ўқитувчи Вазира Ҳасанова раҳбарлик қилади. “Ёш ўқитувчилар мактаби”нинг вазифаси ишга энди келган ёш ўқитувчиларга шарафли бу касбнинг сир-асрорларини, дарс ўтиш, ўқувчи билан мулоқот, меъёрий ҳужжат ва ўқув-услубий қўлланмалар ёрдамида очиқ дарслар ташкил этиш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашни ўзлаштиришда керакли маслаҳат ва кўникмалар бериб боради. Йил якунида ёш ўқитувчилар олган кўникма ва тажрибалар, дарс жараёнида қўллаган методик усуллар намойиш этилиб, малакали ўқитувчилар томонидан баҳоланади.

– Ўқувчилар бандлигини таъминлашда “Корхона-коллеж” тизими асосида уларни амалиёт ўтаган муассасаларига ишга жойлаштиришга эришилмоқда. Туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, шаҳар шошилинч тиббий ёрдам станцияси, Республика Травматология-ортопедия илмий-текшириш институти, академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази, Республика 1-сонли клиник шифохонаси, Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туман Тиббиёт бирлашмалари, 5-6-сонли туғруқ комплекслари ҳамда хусусий клиникалар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган. Ўтган йилда 1167 нафар битирувчилардан 1015 нафари иш билан таъминланиб, улардан 178 нафари турли олий ўқув юртларида ўқишни давом эттирмоқда, – дейди касбий таълим бўйича директор ўринбосари Феруза Каримова.

Яна ўқинг:  МАҲАЛЛАМ – ОРАСТА ГУЛШАНИМ

Марям АҲМЕДОВА

Муаллиф олган суратлар.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: