Мароқли таътил – йил бўйи татир

Юртимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар бўлиб улғайиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Ана шундай эзгу мақсад йўлида жорий йилда ҳам ўқувчиларнинг бўш вақти, хусусан, ёзги таътил кунларини мазмунли ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастурул амал бўлаётир.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” болалар оромгоҳида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали томонидан ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, педагоглар, тиббиёт ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда оромгоҳда дам олаётган ўғил-қизлар иштирок этди.

– Бу ерда таълим-тарбия ва соғломлаштириш ишлари юқори даражада ташкил этилган бўлиб, мавсум якунига қадар 2 минг 500 нафардан ортиқ бола ҳордиқ чиқаради, – дейди болалар оромгоҳи раҳбари Т. Болуева. – Ўқувчиларнинг мазмунли дам олиши учун турли маданий-маърифий тадбирлар, таниқли инсонлар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда.

Бой китоб фондига эга кутубхона, сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари болалар ихтиёрида. Рақс, бисер тўқиш, тасвирий санъат, инглиз тили, шахмат-шашка, волейбол тўгараклари доимо болажонлар билан гавжум.

Болалар ижросидаги куй-қўшиқ ва саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Н. НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Атлантика кенгаши экспертлари: буюк тарихга эга Ўзбекистон ажойиб келажак яратишга муносиб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: