Янги дастур қулоқ инфекцияларини аниқлайди
Умео ва Претори университети олимлари янги дастур ишлаб чиқишди.
Унинг ёрдамида тез ва аниқ суръатда қулоқнинг инфекцион касалликларини аниқлаш мумкин. Бунда смартфон фойдаланувчига яқиндан ёрдам беради. Дастур рақамли отоскоп смартфонга уланиши билан автомат равишда қулоқ пардаси шаклини таҳлил қилади.
Ушбу қурилмадан қулоқни текшириш мақсадида доимий равишда фойдаланиш имкони мавжуд. Дастурнинг 78, 7 фоиз аниқликда ишлаши эса кўпчиликнинг ҳайратига сазовор бўлмоқда.
Х. ҲУСЕНОВА