Экологик тарбия – оиладан бошланади

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач ўзига хос тараққиёт йўлидан бориб кўплаб соҳаларда ижобий натижаларга эришиб бормоқда. Шу жумладан, ҳукуматимиз томонидан экология муаммоларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда “экология” тушунчаси мамлакатимизда ҳар бир фуқаро учун муҳим аҳамиятга эга. Зеро, барча ОАВларда ҳозирги шароитдаги экологик муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.

Демакки, бир давлатдаги муаммо ҳам, ютуқ ҳам бошқа мамлакатларга ўзининг ижобий ва салбий таъсирини бир хилда ўтказиши аниқ. Ҳозирги кунда ер шарининг турли нуқталарида кенг қулоч ёзаётган экологик тангликлар табиатга нисбатан тўғри муносабат билдиришимиз ва унга кўпроқ эътибор қаратишимиз зарурлигини англатади. Юртбошимиз экология муаммолари ҳозирги кунда умумбашарий мавзу эканлигини таъкидлаб, жумладан, “Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган”, деган эди. Дарҳақиқат, она табиатни асраш — Ватанни асраш демакдир. Ватан остонадан бошланади. Шундай экан, ҳар биримиз атрофимиздаги табиатни асраб-авайлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Шунингдек, она юрт неъматларининг қадрини билайлик.

Жаннатмакон юртимизда ёз ва куз фаслларида ғарқ пишган меваларимизни истеъмол қилганимизда улар таркибидаги витаминлар, минерал моддалар организмимизнинг моддалар алмашинувида фаол қатнашади. Витаминларнинг 40 дан ортиқ тури бўлиб, уларнинг ҳар бири одам организмида муҳим физиологик вазифани бажаради.

Айниқса, Ўзбекистонда етиштирилган ва қуритилган мевалар инсон саломатлиги учун зарур бўлган фойдали моддаларга ва дармондориларга бой бўлади. Чунки, серқуёш юртимизнинг табиати ўзига хос ва унда етиштирилган мева ва сабзавотларнинг таъми бошқа мамлакатлардагига нисбатан мазалироқ. Шу сабабдан турли хил шарбатлар ўрнига қуритилган меваларни истеъмол қилишимиз соғлиғимиз учун янада фойдали. Чунки, биз истеъмол қилаётган мева ва сабзавот шарбатлари витаминларга бўлган талабимизни тўлиқ қондира олмаслиги мумкин. Зеро, ҳар қандай шарбат тайёрланиш жараёнида турли хилдаги бўёқлар ва консервантлардан фойдаланилади. Демак, улар таркибидаги кимёвий моддалар организмга зарар етказиши мумкин. Қуритилган мевалар нафақат тўйимли, сифатли ва шифобахш озуқа. Балки, улар терини ёшартириб, уни озиқлантиради ҳам. Витаминларга бой бўлган туршак, майиз, олхўридан тайёрланган ниқоблар терини майинлаштириб, гўзал тус олишини ҳам таъминлайди.

Яна ўқинг:  Yorug‘ kunlar saodati

Анжирнинг қуритилган қоқиси эса сочларнинг мустаҳкам бўлишига ёрдам берса, беҳининг қуритилгани юздаги ажинларни йўқотишда самарали таъсир этади.

Ҳар бир ота-она фарзандига болаликдан она табиатни севишни ўргатса ҳамда юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида маълумот бериб борса нур устига аъло нур бўлади. Зеро, экологик тарбия оиладан бошланиши сир эмас.

Умида АБДУЛАЗИЗОВА,

Юнусобод туманидаги 1-сон академик лицей ўқувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: