Ислоҳотлар амалда

Мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш, янги саноат корхоналарини барпо этиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш йўлида олиб борилаётган ишлар қаторида энергетика соҳасида эришилаётган ютуқларимиз ҳам талайгина.

Президентимизнинг 2015 йил 5 майдаги “2015–2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада электр энергияси сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технология ва тизимларни жорий этиш борасида устивор йўналишни белгилаб берди.

Мустақилликка эришгач, Ўзбекистон дунёда ўзини-ўзи электр энергия билан таъминлайдиган мамлакатлардан бирига айланди. Бугунги кунда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар самараси ила электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва кўпсонли истеъмолчиларнинг имконияти янада кенгайди.

Тараққий этган ва ривожланаётган давлатларда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили сифатида муқобил электр энергиясидан оқилона фойдаланишга катта аҳамият қаратилмоқда. Буларнинг барчаси иқтисодиётимизнинг ўсиши ва тараққиётимизга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Султонбек ИКРОМОВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент ҳудудий бўлими инспектори

Яна ўқинг:  “Китоб олами” – маънавият маскани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: