“Китоб олами” – маънавият маскани

Президентимиз раҳнамолигида юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказиш, ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини янада кучайтиришга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бермоқда.

Ушбу жараёнда халқимизнинг китобхонлик анъаналарини давом эттириш, аҳоли, айниқса, ёшларда мутолаа маданиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари алоҳида аҳамият касб этаётир. Фарғона шаҳрида иш бошлаган “Китоб олами” мажмуасининг очилиш маросимида бу алоҳида таъкидланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли ижодкорлар, ноширлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

“Китоб олами” мажмуасида юртимиздаги нашриётларда чоп этилган ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, бадиий китоблар, дарсликлар сотуви йўлга қўйилди. Бу ерда китобхонлар учун қатор қўшимча қулайликлар яратилган.

– Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари вилоятимиз маркази ҳам тобора чирой очиб, замонавий қиёфа касб этмоқда, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова. – Каштанзор кўчасида замонавий китоб дўконининг очилиши айни одамлар кўнглидаги иш бўлди. Бу халқимиз маънавиятини юксалтириш, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол улғайишига хизмат қилади.

М. СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Ислоҳотлар амалда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: