“Китоб байрами” ўтказилмоқда

Ҳурматли юртдошлар!

Муҳтарам пойтахтимиз меҳмонлари!

Республикамиз аҳолисининг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенгайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёзувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўмагида бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2016 йилнинг 26-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида республика “Китоб байрами” ўтказилмоқда.

Сайил тарзида ўтказилаётган байрам тадбирларида адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган сара асарлар намойиши, таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, совринли викториналар, санъат усталарининг концертлари бўлиб ўтади.

27 май куни “Китоб байрами” доирасида “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги IV илмий-амалий конференция ҳам ўтказилмоқда.

Барча китобсеварларни республика “Китоб байрами”га таклиф этамиз!

Маълумот учун телефон: 244-12-61

Яна ўқинг:  Туризм ривожланиш палласида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: