УЙ ШАРОИТИДА ҚОННИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ МУМКИН

Кўпчилик ҳолларда шифокорга мурожаат қилиб, қон таҳлилини ўтказишга тўғри келади. Бу эса кўп вақтни олади.

Буни қарангки, яқинда хорижлик олимлар уй шароитида ҳам қонни таҳлил қилувчи қурилмани яратишди.

Қурилма қондаги қанд миқдори, холестерин, фибриноген ва триглицерид кўрсаткичларини аниқлашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида инсонга организмдаги биологик ва тиббий кўрсаткичларни назорат қилиши ва саломатликнинг ёмонлашувига олиб келувчи хавфли ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор бўлишига ёрдам беради.

Ускуна-анализатор смартфонлар учун қон намуналарини тўпловчи игнали картриждан ташкил топган. Бу эса қон намуналари кўрсаткичига эга картриж жойлашган ҳисоблаш қурилмаси бир неча дақиқадан сўнг фойдаланувчига мобил дастур орқали натижаларни етказиш имконини беради.

Мақсуда НОДИРОВА,

1-Республика тиббиёт коллежи “Катталарда ҳамширалик парвариши” кафедраси катта ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Бешик бола учун зарарлими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: