КЎРКАМ САЛАТ

Зарур маҳсулотлар: 300 гр. товуқ гўшти, 3 та тухум, 400 гр. картошка, 300 гр. қизил сабзи, 200 гр. консерваланган қўзиқорин, пиёз ёки кўк пиёз таъбга кўра туз майонез керак бўлади.

Тайёрланиши: картошка, сабзи, тухум ва товуқ гўштини сувда пишириб оламиз. Пишириб олинган сабзавотларни ва тухумни қирғичдан алоҳида-алоҳида қилиб чиқарилади. Товуқ гўшти эса майдалаб тўғралади. Пиёз ва кўк пиёзни майдалаб тўғралиб, иссиқ сувга 5 дақиқага солиб қўйилади. Консерваланган қўзиқорин ҳам майда қилиб тўғралади.

Тайёр бўлган масаллиқларни ликопчага кетма-кет солиб чиқамиз. Майда тўғралган пиёз ва унинг устидан картошка, майонез, қўзиқорин, сабзи таъбга кўра туз, унинг устидан товуқ гўшти, кўк пиёз энг сўнгида эса тухум солинади. Бетакрор салатимиз тайёр.

Уни дастурхонга тортишдан олдин хоҳлаганингиздай безатишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Малакали тиббий хизмат – соғлом ҳаёт кафолати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: