ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” шиори остида навбатдаги тиббий-ижтимоий акция ўтказилмоқда.

Мазкур соғломлаштириш тадбиридан кўзланган мақсад тиббий соҳадаги ислоҳотларни аҳолининг қуйи бўғинига етиб боришини таъминлаш, фуқароларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишдир.

Тадбир икки босқичда ташкил этиляпти. Биринчи босқичда вилоятлардаги чуқурлаштирилган тиббий кўрикка эҳтиёжманд аҳоли рўйхати шакллантирилди. Иккинчи босқичда пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, етакчи клиникаларнинг олим ва шифокорлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган тиббий кўрикда Республика ихтисослаштирилган хирургия, кўз микрохирургияси марказлари, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти, Республика перинатал, Аллергология марказлари ва вилоятдаги шифохоналарнинг олимлари ва малакали шифокорлар иштирок этмоқда.

Тиббий-ижтимоий акцияда “Дори-дармон” акциядорлик компанияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Дори-дармон савдоси билан бир қаторда диспансер назоратида турувчи беморлар, ёлғиз кексаларга бепул дори-дармон ҳам берилмоқда.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  ФАРЗАНД СОҒЛИҒИ – ОИЛА ҚУВОНЧИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: