КЎКАТЛАР – АҚЛ-ИДРОК ҚУВВАТИ

Америкалик диетологлар 27 йил давомида 13 минг киши устида кузатув олиб боришди. Тадқиқотдан мақсад парҳез ва ақлий фаолиятнинг бир-бирига боғлиқлигини ўрганиш эди.

Кишилардаги диққат-эътибор, фаҳм-фаросат тезкорлиги ва эслаб қолиш салоҳиятлари кўзда тутилган ҳолда тест ўтказилган эди. Аниқланишича, мия учун энг яхши “озуқа” бу – кўкатлар ва карам экан. Айнан ушбу неъматлар таркибида витаминлар, антиоксидантлар ва фолий кислота кўп бўлиб, бу хотиранинг пасайиши ва Альцгеймер (паришонхотирлик) хасталиги ривожланишининг олдини олишда беназир воситалардан ҳисобланади. Зеро, табибларнинг табиби бўлган Абу Али ибн Сино дастурхонда кўкатлар бўлишининг серҳикмат эканлигини мозийдаёқ уқтирганлиги бежиз эмас.

Элмира МАҲМУДОВА,

Миробод саноат коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  OILA FENOMENI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: