СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА

турмуш фаровонлигини таъминлайди

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ибратли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилишдек эзгу мақсадга қаратилган, дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган “Соғлом она – соғлом бола” дастурининг ҳаётга жорий этилиши тизим ривожига улкан ҳисса қўшди.

Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 120 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда бу ерда 1-акушерлик, 2-акушерлик, ҳомиладорлар паталогияси, гинекология, катталар реанимацияси, диагностика-кольпоскопия, лаборатория, маслаҳат-ташхис поликлиникаси, чақалоқлар бўлимлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган йили бу ерда 10 минг 387 нафар аёл даволаниб чиқди. Таъкидлаш жоизки, туғруқ мажмуасида тиббий ёрдам сифатини яхшилаш учун янги технологиялар ўрнатилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда. Кўрсатилаётган ёрдам сифатини яхшилашнинг ажралмас қисми шифохона ходимларини самарали перинатал парвариш тамойилларига доимий равишда ўргатиб бориш, шунингдек, протокол ва стандартлар устида узлуксиз ишлашдир. Муассасада ходимларнинг малакасини ошириш режа асосида олиб борилади.

Мажмуамиз халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказилган “Акушерликда шошилинч ҳолатлар” тренинги ҳам ана шу ҳамкорлик доирасида ўтказилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014–2018 йилларда Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирларни соғломлаштириш ишларини янада кучайтириш” ҳамда 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, вилоятда амбулатор-поликлиника муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини такомиллаштириш, жойларда фертиль ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, туғруқлар оралиғини сақлаш тизимидаги барча тиббиёт муассасаларининг доимий равишда контрацептик воситалар билан таъминлашда юқори натижаларга эришилди.

2015 йил давомида ҳафтанинг жума ва чоршанба кунлари шифокорларимиз мунтазам равишда ҳудудларга чиқиб, аҳолига амалий ва услубий ёрдам кўрсатдилар. Фертиль ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Экстрагенитал касалликлар, ҳомиладорликка мутлоқ ва ирсий монелиги аниқланган аёллар контрацепция воситалари билан таъминланди.

Ўтган йили ушбу туғруқ мажмуасига бюджет маблағлари ҳисобидан 49 миллион 700 минг сўмлик энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар ва 307 миллион 445 минг сўмлик жиҳозлар сотиб олинди. Шифохонани узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қуёш батареялари ўрнатилди. Натижада 20 фоиз электр энергиясини тежашга эришдик.

Яна ўқинг:  БИТИРУВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИ ТАЙИН

Гулнора ЭЛТАЗАРОВА,

Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бош шифокори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: